Исроил Президенти Давлат раҳбарини янги Конституция қабул қилингани билан табриклади

ASTANA. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил Президенти Ицхак Герцог билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Глава государства направил телеграмму Президенту Израиля Ицхаку Герцогу
Фото: Акорда

Исроил Президенти Давлат раҳбарини миллий референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани ва Қозоғистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилингани билан табриклади.

“Суҳбат давомида президентлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини, хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Ицхак Герцог Қасим-Жомарт Тоқаевнинг барча давлатлар узоқ муддатли иқтисодий ривожланиш режаларини амалга ошириши учун тинчлик зарур, деган фикрига қўшилишини билдирди. Қозоғистон Президенти халқаро низоларга сиёсий ечимни доимий равишда излаш керак, деб ҳисоблайди. Исроил Президенти Қозоғистоннинг Авраам келишувларига қўшилиш қарорини юқори баҳолади. Унинг фикрича, бу Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш масаласига стратегик ёндашувнинг намунаси бўлади”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров Қасим-Жомарт Тоқаевни табриклагани ҳақида ёзган эдик.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев қозоқ халқини янги Конституция бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар