Испанияда кўприк қулаб тушди, беш киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform — Испания шимолида пиёдалар кўприги қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди ва бир киши бедарак йўқолди, деб хабар беради БЕЛТА ахборот агентлиги.
Ҳодиса Испаниянинг Сантандер шаҳридаги Эль-Бокаль пляжи яқинида содир бўлган.
Ёғоч кўприк Эль-Бокаль пляжи ва Испания океанография институтини боғлаган. Иншоотнинг қулаш сабабини аниқлаш ишлари ҳали ҳам давом этяпти. Ҳодиса содир бўлган пайтда кўприкда 7 киши бўлган. Ҳаммаси оқаётган сувга тушиб кетган. Натижада 5 киши ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган. Бир киши тирик қолган.
Эслатиб ўтамиз, Конго Республикасида кўприк қулаши оқибатида 32 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Бундан олдин Хитойда қурилганига бир йил ҳам бўлмаган кўприк қулаган. Полиция кўприк қуларидан бир кун олдин транспорт ҳаракатини чеклаб, уни тўлиқ ёпган.