Елена Рибакина US Open турнирида киядиган либосини кўрсатди
ASTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 4-ракеткаси Елена Рибакина АҚШ очиқ чемпионатида киядиган либосини оммага кўрсатди.
Бунгача қозоғистонлик теннисчи Цинциннати (АҚШ) WTA 1 000 турнирида иштирок этиб, учинчи босқичга чиқа олмаганди.
У ерда дунёнинг 27-ракеткаси канадалик Лейла Фернандесга имкониятни бой берди - 6:3, 6:7 (3:7), 4:6.
Ушбу мағлубиятга қарамай, Рибакина бу йил WТА 1000 мусобақаларида виннерс сонини 600 тадан оширди ва иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Бўлажак АҚШ чемпионати 26 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтади. Ўтган йили америкалик Кори Гауфф чемпион бўлган эди.
US Open теннис тарихидаги энг йирик турнир бўлади. Теннисчилар 75 миллион доллар ишлаб топадилар, бу ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўп.
Мазкур “Катта дубулға” мусобақаси аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида Қозоғистондан Юлия Путинцева Рибакина билан бирга иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, US Open саралаш турнирида 6 нафар қозоғистонлик теннисчи иштирок этиши ҳақида ёзган эдик.