US Open саралаш турнирида 6 нафар қозоғистонлик теннисчи иштирок этади

Теннис
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Бугун Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича АҚШ очиқ чемпионатининг саралаш турнири старт олади. Эркаклар ўртасидаги саралаш баҳсларида Қозоғистондан 5 нафар теннисчи куч синашади.

Дунёнинг 121-ракеткаси, 36 ёшли Михаил Кукушкин саралашнинг чорак финалида дунё рейтингида 142-ўринни эгаллаб турган аргентиналик Марко Трунгеллити билан учрашади. Дунёнинг 184-ракеткаси Денис Евсеев рейтингда 215-ўринни эгаллаб турган эквадорлик Альваро Гильен Месага қарши ўйнайди.

Рейтингда 187-ўриндаги Дмитрий Попко дунёнинг 96-ракеткаси, яна бир аргентиналик Тьяго Агустин Тирантедан ўзиб кетишга ҳаракат қилади.

Тимофей Скатовнинг (#192) рақиби аргентиналик Факундо Багнис (#129).

Бейбит Жуқаев (№218) швейцариялик Марк-Андреа Хюслер (№205) билан рақобатлашади.

Аёллар рейтингида 580-ўринни эгаллаб турган Зарина Дияс дунё рейтингида 209-ўринни эгаллаб турган Есинь Ма билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Монтеррейдаги асосий турнирга йўлланма олгани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram