Елена Рибакина Монреаль турнирининг ярим финалига чиқди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 12-ракеткаси Елена Рибакина Монреаль (Канада) WТА 1000 турнирининг ярим финалига йўл олди.

Рибакина
Фото: sports.kz

Қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунёнинг 28-ракеткаси украиналик Марта Костюкга қарши кортга чиқди.

Рақиблар бунгача уч марта тўқнаш келишган, уларнинг иккитасида Елена ғалаба қозонган.

Бу сафар Рибакина биринчи сетда яққол устунлик қилди - 6:1.

Иккинчи сетда ҳисоб 2:1 бўлиб турганида Костюк учрашувни давом эттиришдан бош тортди.

Атиги 53 дақиқа давом этган баҳсда Рибакина эйс амалга ошира олмади, аммо 10 та брейк-пойнтнинг 3 тасидан унумли фойдалана олди.

Елена Рибакина финалга чиқиш учун дунёнинг 85-ракеткаси 18 ёшли канадалик Виктория Мбоко билан беллашади. У чорак финалда 51-ўриндаги испаниялик Жессика Бузас Манейрони 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Қозоғистонлик спортчи 24 июль куни Вашингтонда В.Мбокони 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скатов Германиядаги турнирда Попкони мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар