Елена Рибакина «Катта дубулға» турнирида қанча пул ишлаб топди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина Уимблдондаги ғалабаси учун 2 миллион доллар ишлаб олди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.
None
None

Қуйида спортчининг «Катта дубулға» турнирларида қатнашгани учун олган барча гонорарлари рўйхати келтирилган. У жами 3 745 108 доллар ишлаб топган.

«Ролан Гаррос»-2019: биринчи босқич, $40,000

US Оpen-2019:биринчи босқич, $58,000

Аustralian Оpen-2020: учинчи босқич, $124,138

US Оpen-2020: иккинчи босқич, $100,000

«Ролан Гаррос» -2020, иккинчи босқич: $84000,

Australian Оpen-2021: иккинчи босқич, $115,500

«Ролан Гаррос»-2021: чорак финал, $283,500

Уимблдон-2021: 1/8 финал, $211,770

US Оpen-2021: учинчи босқич, $180,000

Аustralian Оpen-2022: иккинчи босқич, $102 200

«Ролан Гаррос»-2022:учинчи босқич, $126,000

Уимблдон-2022: унвон, $2,320,000

Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина (23-ўрин) Британия очиқ чемпионати финалида Тунис вакили ва WTA рейтингида дунёнинг иккинчи ракеткаси Онс Жаберга қарши ўйинда учта сетда умумий 3:6, 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув бир соату 50 дақиқа давом этди.

Елена Рибакина турнирдаги ғалабаси учун Қозоғистон теннис федерациясининг мукофотидан бош тортди ва уни хайрия ишларига сарфлашни сўради.


Сўнгги хабарлар