21:20, 09 Июль 2022 | GMT +5
Рибакина Қозоғистон тенниси тарихида илк бор Уимблдон турнирида ғолиб бўлди
LONDON. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина Лондонда бўлиб ўтаётган Буюк Британия очиқ чемпионати (Уимблдон турнири) финалида зафар қучди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.
Тунис вакиласи, WTA рейтингида дунёнинг иккинчи ракеткаси Онс Жаберга қарши кечган баҳсда қозоғистонлик теннисчи (WТА жаҳон рейтингида 23-ўрин) учта сет якуни бўйича 3:6, 6:2, 6:2 ҳисобида устун келди. Учрашув бир соату 50 дақиқа давом этди.
Таъкидлаб ўтамиз, «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнир финалида Қозоғистон вакили илк бор ғалаба қозонди.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев спортчини Уимблдон финалига йўл олиши билан табриклаган эди.