Елена Рибакина федерация мукофотини олишдан бош тортди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Уимблдон чемпиони Елена Рибакина турнирдаги ғалабаси учун Қозоғистон теннис федерациясининг мукофотини олишдан бош тортди. Бу ҳақда федерация вице-президенти Юрий Польский маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Унга кўра, федерация теннисчини молиявий қўллаб-қувватламоқчи бўлган. Бироқ у рад жавобини бериб, пулни хайрия ишларига сарфламоқчи ва Қозоғистон ёш теннисчиларини қўллаб-қувватламоқчи эканини айтди.

«Федерацияга аллақачон фарзандларини теннисга бермоқчи бўлган ота-оналардан кўплаб мурожаатлар тушмоқда. Мамлакатда катта бум бўлди. Бу тенниснинг янги суръатларда ривожланишига замин яратади», — деди Ю. Польский.

Фото: wimbledon.cоm

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар