Елена Рибакина Индиан-Уэллс мастерс турнирининг чорак финалига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 10-ракеткаси Елена Рибакина АҚШда ўтказилаётган Индиан-Уэллс WTA 1000 турнирида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистонлик теннисчи тўртинчи босқичда жаҳон рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган россиялик Варвара Грачева билан куч синашди.

Рақиблар бунгача фақат бир марта тўқнаш келишган ва Елена ғалаба қозонган.

Бир соату 20 дақиқа давом этган баҳсда Е.Рибакина 4 та эйс амалга ошириб, 12 та брейк-пойнтдан 7 тасини ўз ҳисобига ёзди. Рақиби 2 брейкдан (11 брейк-пойнт) оша олмади.

Елена Рибакина ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 76-ракеткаси чехиялик Каролина Мухова билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Индиан-Уэллс мастерс турнирининг тўртинчи босқичига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар