Елена Рибакина Индиан-Уэллс мастерс турнирининг тўртинчи босқичига чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 10-ракеткаси Елена Рибакина АҚШда ўтказилаётган Индиан-Уэллс WTA 1000 турнирининг тўртинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи учинчи босқичда дунёнинг 22-ракеткаси испаниялик Паула Бадоса билан кечган мусобақада маҳорат кўрсатди.

Е.Рибакина 6:3, 7:5 ҳисоби билан рақибини мағлуб этди.

Бир ярим соатдан ортиқ давом этган кескин беллашувда Е.Рибакина 9 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди. П. Бадоса 2 эйс, 1 брейк (6 брейк-пойнт) билан чекланди.

Елена Рибакина умумий соврин жамғармаси 8,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи «Мастерс» мусобақасининг чорак финалига чиқиш учун россияликлардан бири, дунёнинг 8-ракеткаси Дарья Касаткина ёки 66-ўринни эгаллаган Варвара Грачева билан беллашади.

Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида қозоғистонлик ўсмир теннисчилар ҳам иштирок этади.

Фото: ktf.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram