Елена Рибакина Дубайдаги мусобақанинг учинчи босқичига йўл олди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 10-ракеткаси Елена Рибакина Дубай WTA 1000 турнирининг учинчи босқичига чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Е.Рибакина иккинчи даврада дунё рейтингида 26-ўринда бораётган чехиялик Мария Боузковага қарши ўз маҳоратини намойиш этди.

Бунгача рақиблар уч марта тўқнаш келишган ва уларнинг барчасида қозоғистонлик теннисчи ғалаба қозонган.

Бу сафар Е.Рибакина учрашувни брейк билан бошлаган бўлса-да, М.Боузкова ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ, Елена яна бир брейк билан 6:5 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Кейинги йўлланган тўп ҳам зоя кетмади. Ҳисоб 7:5.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи ўйинни ҳам брейк билан бошлади – 2:0. Кейин яна бир эйс амалга оширди ва учрашувни ғалаба билан якунлади - 6:2.

Бир соату 44 дақиқа давом этган мусобақада Е.Рибакина 6 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтнинг ярмини ўз ҳисобига ёзди. Рақиби 1 брейкни (3 брейк- пойнт) уддалай олмади.

Е.Рибакина чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 6-ракеткаси америкалик Коко Гауфф билан куч синашади. У иккинчи раундда 43-ўринни эгаллаб турган беларуслик Александра Сасновични 6:0, 6:4 ҳисобида енгди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева Дубай турнирининг иккинчи босқичига йўл олгани ҳақида ёзган эдик.

Александр Бублик ҳам Марсел турнирини ғалаба билан бошлади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram