Александр Бублик Марсел турнирини ғалаба билан бошлади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 50-ракеткаси Александр Бублик Марсель (Франция) ATP 250 турнирининг иккинчи босқичига чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи дунёнинг 67-ракеткаси, сербиялик Филип Краинович билан учрашди.

2 соат 7 дақиқа давом этган шиддатли беллашувда Александр Бублик 18 та эйс амалга оширди ва 5 та брейк-пойнтдан 4 тасидан фойдаланди. Рақиб 4 эйс, 3 брейк (9 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

А.Бублик чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 48-ракеткаси, швейцариялик Марк-Андреа Хуслер ёки 58-ракеткаси франциялик Грегуар Баррер билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram