Елена Рибакина Дубайда ўтказилган жамоавий турнирда ғолиб чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина Дубайда бўлиб ўтган World Tennis League (WTL) жамоавий турнирида ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Е.Рибакина «Қаршиғалар» (Hawks) гуруҳида иштирок этди.

Бу гуруҳда Александр Зверев, Доминик Тим ва Анастасия Павлюченковалар ҳам тўп сурган.

Мусобақа давомида қозоғистонлик теннисчи барча рақибларини мағлуб этди. Улар орасида дунёнинг биринчи ракеткаси, польшалик теннисчи Ига Свентек ҳам бор.

Энди Елена Рибакина янги йил мусобақаларида иштирок этиш учун Австралияга боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Дубайда дунёнинг биринчи ракеткасини мағлуб этгани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар
telegram