Давлат раҳбарига Қозоғистон IТ стартаплари тақдим этилди
WASHINGTON. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Вашингтонга ташрифи давомида халқаро бозорга чиққан маҳаллий IТ стартаплари асосчилари билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Президентга мамлакатнинг биринчи "яккашох" стартапи - сунъий интеллект асосида кинематографик сифатли видео яратиш платформаси бўлган Higgsfield AI , машинани ўрганиш моделларини жойлаштириш ва ишга тушириш хизмати бўлган Deep Infra, биотехнология соҳасидаги стартап - Valinor, автоном дронлар ишлаб чиқарувчиси - ARC Drones , шунингдек, бошқа истиқболли лойиҳалар тақдим этилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Silkroad Innovations технология маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди. У Силикон водийсидаги Марказий Осиё мамлакатларидан иқтидорли ёшлар ва стартапларни қўллаб-қувватлайди.

Учрашувда умумий қиймати 1,4 миллиард долларга тенг 20 дан ортиқ стартап вакиллари иштирок этди. Бу миллий IТ экотизимининг инновацион салоҳиятини намойиш этади.

Давлат раҳбари маҳаллий компанияларнинг юқори технологиялар соҳасидаги ютуқларини юқори баҳолади ва Қозоғистонни кейинги уч йил ичида тўлиқ рақамли мамлакатга айлантириш стратегик вазифасининг муҳимлигини таъкидлади.
– Президент сифатида мен барчангизни қўллаб-қувватлайман. Сизларнинг ишларингиз мамлакатимиз келажаги учун жуда муҳимдир. Рақамлаштириш ва
HighTech давлатимизнинг асосий устувор йўналишларидан биридир. Мен буни ўз Мурожаатномамда айтдим, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва АҚШ муҳим минераллар бўйича меморандум имзоладилар.
Президент шунингдек, АҚШ Давлат котиби Марк Рубио ва Дональд Трамп Маъмуриятининг бошқа вакиллари билан ҳам учрашди.