Бугун Европа чемпионатининг 1/4 финалида энг яхши жамоалар тўқнаш келишади
ASTANА. Кazinform — Бугун, 5 июль куни футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати 1/4 финалида Испания ва Германия ҳамда Португалия ва Франция терма жамоалари тўқнаш келишади.
21:00 да Испания ва Германия терма жамоалари беллашади. Учрашув Штутгартдаги «МХП» стадионида бўлиб ўтади. Ўйинни таниқли ҳакам Энтони Тейлор бошқариб боради.
Иккала жамоа ўз гуруҳларида энг яхши ўйин кўрсатди ва биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Испания бу сафар чорак финалда турнир мезбонларини мағлуб этишга ҳаракат қилади. Германияликлар эса ўз ерларида ўтказилаётган тўп мусобақада шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучларини ишга солишади.
Португалия – Франция учрашуви соат 00:00да бошланади. Ўйин Гамбургдаги «Фолькпаркштадион» стадионида бўлиб ўтади. Ўйинни бош ҳакам Майкл Оливер бошқариб боради. Ушбу ўйинда мухлислар дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, футбол турнирларида бир қанча рекордларни янгилаган 39 ёшли Криштиану Роналду ва футбол оламида ўз маҳорати билан машҳур бўлган Килиан Мбаппе ўртасидаги қарама-қаршиликни томоша қилишади.
Ҳар икки учрашувни Qazsport телеканали жонли эфирда намойиш этади.
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати Германияда бўлиб ўтмоқда.
Бунгача Испания, Англия, Германия, Швейцария, Португалия, Франция терма жамоалари ¼ финалга йўлланма олган эди. Шунингдек, сўнгги икки йўлланма Нидерландия ва Туркия жамоаларига насиб этди.