EURO 2024: Португалия Словенияни мағлуб этди

Футбол
Фото: UA-FOOTBALL

ASTANА. Кazinform — Португалия 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионати 1/8 финалида Словенияни мағлуб этди.

Мухлислар бу баҳсда Португалияни асосий фаворит сифатида кўришди. Криштиану Роналду каби юлдузлар Словенияни осонгина мағлуб этиши тахмин қилинганди.

Биринчи дақиқаларданоқ португалиялик футболчилар жиловни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишди. Улар тез-тез ҳужум чизиғида ўзларини кўрсатишди. Словения терма жамоаси буни олдини олишга муваффақ бўлди. Улардан Ванья Дркушич ва Жан Карничник тартибни бузгани учун сариқ карточка олди. Биринчи босқичда ҳисоб очилмади.

Иккинчи босқичда ҳам ғолиб аниқланмади. Қўшимча бўлимларда эса гол урилмади. Шу тариқа 0:0 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида омад Португалияга кулиб боқди. Энди улар 5 июль куни чорак финалда Францияга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Испания, Англия, Германия, Швейцария, Франция терма жамоалари ¼ финалга йўлланма олган эди.

2 июль куни 1/8 финалда Руминия ва Нидерландия, Австрия ва Туркия терма жамоалари куч синашади.

Қитъа мусобақаси 14 июл куни якунланади.

Сўнгги хабарлар