EURO 2024: Франция Бельгияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Футбол
Фото: championat.com

ASTANA. Кazinform — Франция футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати 1/8 финалида Бельгияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Қитъа чемпионатида ҳар икки жамоа ҳам мухлислар ишончини оқлай олмаяпти. Гуруҳ босқичида француз футболчилари бир марта ғалаба қозониб, икки ўйинда дуранг билан кифояланишган.

Бельгия эса бир марта ғалаба қозонган, дуранг ўйнаган ва биттасида рақибга ютқазган. Шу тариқа у атиги тўрт очко билан плей-оффга йўлланма олди. Бугунги учрашувда ҳар икки жамоа ҳужумга кўпроқ этибор қаратди. Бироқ, уларнинг ҳеч бири биринчи бўлимда очко ола олмади.

Ўйиннинг 85-дақиқасида бельгиялик Ян Вертонген ўз дарвозасига гол урди. Шу тариқа Франция 1:0 ҳисобида плей-офф 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди улар мусобақанинг қайд этилган босқичида Португалия ва Словения ғолиби билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Испания, Англия, Германия ва Швейцария терма жамоалари ¼ финалга йўлланма олганди.

2 июль куни 1/8 финалда Руминия ва Нидерландия, Австрия ва Туркия терма жамоалари куч синашади.

Сўнгги хабарлар
telegram