EURO 2024: Туркия чорак финалга сўнгги йўлланмани қўлга киритди

Футбол
Фото: championat.com

ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг 1/8 финал босқичи якунланди. Туркия чорак финалга сўнгги йўлланмани қўлга киритди.

Ҳар икки жамоа гуруҳ босқичида муваффақиятли ўйнади.

D гуруҳидаги Австрия Францияга 0:1 ҳисобида ютқазса, Польшани 3:1. Нидерландияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. F гуруҳидаги Туркия терма жамоаси Грузияни 3:1, Чехияни 2:1 ҳисобида ютди, Португалияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мазкур учрашув Туркия футболчилари учун муваффақиятли бошланди. Атиги 1 дақиқада улар рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Айни дамда Мерих Демирал ўз имкониятини қўлдан бой бермади. Тез гол ўтказиб юборган Австрия имкон қадар тезроқ ҳисобни тенглаштиришга интилди. Бироқ Туркия футболчилари унга муносиб қаршилик кўрсатишди. Улар ҳимояда яхши ўйнай олди.

Иккинчи бўлимда Австрия терма жамоаси биринчи дақиқадан фаол ҳаракат қилишди. Бироқ, улар хоҳлаган нарсасига эриша олмади. 59-дақиқада ўз дарвозасин яна бир гол ўтказиб юборишди. 66-дақиқада эса австриялик Михаэль Грегорич ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Учрашувда Туркия рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди чорак финалда 5 июль куни Испания ва Германия, Португалия ва Франция, 6 июлда Англия ва Швейцария, Нидерландия ва Туркия терма жамоалари тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Нидерландия терма жамоаси чорак финалга йўлланма олганди.

Сўнгги хабарлар
telegram