EURO 2024: Испания терма жамоаси 1/4 финалнинг тўртинчи йўлланмасига эга бўлди

Футбол
Фото: championat.com

ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг 1/4 финал босқичи учун тўртинчи йўлланма Испанияга насиб этди.

Биринчи дақиқаларданоқ Испания ўйин назоратини ўз қўлига олди. Грузия тез-тез дарвоза яқинида пайдо бўлди ва ҳужум чизиғини кучайтирди. Бироқ рақиб жамоа унга бардош берди. Аммо Испания ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Ўйиннинг 18-дақиқасида испаниялик ҳимоячи Робен Ле Норман автогол муаллифига айланди. 39-дақиқада эса испаниялик ярим ҳимоячи Родрининг узоқдан тепган тўпи дарвоза тўрига тушди. Шундан сўнг Фабиан Руис - 51, Нико Уильмяс - 75, Дани Ольмо 83--дақиқада гол уришди. Шу тариқа Испания рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Энди 1/4 финалда Испания терма жамоаси 5 июль куни Германия билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Швейцария ва Германия терма жамоалари 1/4 финалга йўлланма олди.

30 июн куни уларга Англия ҳам қўшилди. Энди 1 июль куни Франция ва Бельгия, Португалия ва Словения терма жамоалари беллашади.

Қитъа мусобақаси 14 июль куни якунланади.

Сўнгги хабарлар