EURO 2024: Швейцария ва Германия чорак финалга чиқди

Футбол
Фото: championat.com

ASTANА. Kazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатида 1/4 финалга чиққан икки жамоа аниқланди.

Италия терма жамоаси 2020 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан эди. Шу боис чемпионлик унвонини сақлаб қолиш учун бу йил юқори савияда ўйнашлари керак эди. Бироқ италиялик футболчилар мухлислар ишончини оқлай олишмади. Гуруҳ босқичидан чиққан жамоа 1/8 финалда ютқазди.

Бу сафар Швейцария терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйин давомида Швейцария терма жамоасидан Ремо Фройлер 37-дақиқада, Рубен Варгас 46-дақиқада гол уришди.

Шундан сўнг Германия ва Дания терма жамоалари учрашди. Ўйин давомида немис клубидан Кай Ҳаверц 53-дақиқада пенальтидан гол урган бўлса, 68-дақиқада Жамол Мусиала ҳисобни оширди. Учрашувда Германия рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Энди 30 июнь куни Англия ва Словакия, Испания ва Грузия терма жамоалари баҳс олиб боради. Қитъа мусобақаси 14 июль куни якунланади.

Ўйинлар «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Сўнгги хабарлар
telegram