"АрcелорМиттал Темиртау" "Қозоғистон халқига" жамғармасига 16 миллиард тенге хайрия қилади

"АрcелорМиттал Темиртау" "Қозоғистон халқига" жамғармасига 16 миллиард тенге хайрия қилади
Фото: Kazinform

Бу ҳақда Ҳукуматда бўлиб ўтган брифингда ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев маълум қилди, деб хабар беради Каzinform.

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва ArcelorMittal корпорацияси “АрcелорМиттал Темиртау” АЖни Қозоғистонга ўтказиш бўйича келишувга эришди. У ерда ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги вакилларидан иборат музокаралар гуруҳи ArcelorMittal “Қозоғистон халқи” хайрия фондини қўллаб-қувватлаш учун 16 миллиард тенге ҳисса қўшишга кўндирган.

“ArcelorMittal маблағлари Қарағанди вилояти аҳолисининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга ҳамда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади. Шунингдек, бу маблағнинг 50 фоизи Темиртау шаҳрига, қолгани эса Қарағанди вилоятига йўналтирилади”, – деди Саноат вазири.

Эслатиб ўтамиз, “АрcелорМиттал Қозоғистон”нинг янги инвестори аниқланди. Янги инвестор қозоғистонлик тадбиркор Андрей Лаврентьев. 1979 йилда Алмати шаҳрида туғилган. «Агромашхолдинг» ва «СариарқаАвтоПром» МЧЖларни ўз ичига олган «Allur Group» компаниялар гуруҳи Директорлар кенгаши раиси. Компаниялар гуруҳи Қозоғистонда Chevrolet, KIA, JAC ва LADA автомобиль маркаларининг расмий ишлаб чиқарувчиси ва дистрибютори ҳисобланади.

Шунингдек, 28 октябрь куни соат 02.33 да Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада ёнғин, ортидан портлаш содир бўлган эди. Ер остида ишлаётган 252 нафар кончидан 206 нафари ўз кучи билан ташқарига чиқди.

31 октябр куни 45 нафар кончининг жасади ва ҳалок бўлган 46-шахснинг тана қисмлари топилди.

Қарағанди вилоятига ташриф буюрган ҚР Президенти Ҳукуматга «АрселорМиттал Теміртау» компанияси билан сармоявий ҳамкорликни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

Кейинроқ Ҳукумат матбуот хизмати «АрселорМиттал Теміртау» АЖнинг эгалик ҳуқуқини Қозоғистон Республикаси мулкига қайтариш бўйича шартнома якунланиши ҳақида маълум қилди.

Сўнгги хабарлар