“АрcелорМиттал Темиртау”ни Қозоғистон тасарруфига ўтказиш жараёни якунланиш арафасида – Бош вазир

Смаилов
Фото: очиқ манбалардан олинган

Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов “АрcелорМиттал Темиртау”ни Қозоғистон тасарруфига ўтказиш жараёни қайси босқичда эканлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳукумат раҳбари корхона конларида аварияларнинг тез-тез содир бўлишини раҳбариятнинг ишлаб чиқаришга жиддий ёндашмагани билан боғлади.

“Бундай ҳаракатсизлик оқибатлари бир неча йиллардан бери фожиали вазиятларга олиб келмоқда. Компания ўз мажбуриятларини бажармаган. Айни пайтда “АрcелорМиттал Темиртау” компаниясини Қозоғистон тасарруфига ўтказиш бўйича ишлар якунланиш босқичида. Комиссия авария сабабларини чуқур ўрганиб чиқади ва бунинг учун жавобгар шахсларни аниқлашда давом этади”, — деди Бош вазир.

Шунингдек, у Қарағанди вилояти ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги табиий офатни бартараф этишга ҳаракат қилиши кераклигини айтди.

“Энг муҳими, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларнинг саломатлигини тиклаш. Бундай қийин вазиятда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди”, - деди Алихан Смаилов.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни соат 02:33 да Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада авария юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етган. Шу муносабат билан 29 октябрь Қозоғистонда Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Сўнгги хабарлар
telegram