Александр Бублик АҚШдаги мусобақани ғалаба билан бошлади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 46-ракеткаси Александр Бублик АҚШнинг Финикс шаҳрида ATP Challenger Tour Arizona Tennis Classic турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг тўртинчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини рейтингда 90-ўринни эгаллаб турган америкалик Денис Кудла билан ўтказди.

Учрашувда А.Бублик 7:6 (11:9), 4:6, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

А.Бублик чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 93-ракеткаси, хитойлик Чжи-Чжен Чжан ёки 130-ўриндаги австралиялик Ринки Хижиката билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Индиан-Уэллс мастерс турнирининг чорак финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: ktf.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram