21:55, 12 Апрель 2023 | GMT +6
Аёллар кураши: Қозоғистонлик Жамила Бақбергенова Осиё чемпиони бўлди
ASTANА. Кazinform – Бугун, 12 апрель куни Астана шаҳрида аёллар кураши бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кунида Жамила Бақбергенова (72 кг) чемпион бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Жамила финалда япониялик Сумире Никурани мағлуб этди.
У аввалроқ тайпейлик Хунг Пин-ценд ва мўғулистонлик Даваансан Ен Амарни мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, бугун ҚР терма жамоаси аъзоси Нилуфар Раимова қитъа миқёсидаги мусобақада бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи куни аёллар кураши бўйича ҚР терма жамоаси аъзоларидан Эльмира Сиздиқова (76 кг) чемпион бўлган бўлса, Марина Седнева (55 кг), Елена Шалигина бронза медалини қўлга киритдилар.
Фото: olympic.kz
Муаллиф: Адилжан Умбет