Эльмира Сиздиқова - аёллар кураши бўйича Осиё чемпиони

None
ASTANА. Кazinform – Бугун Астана шаҳрида аёллар кураши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида қозоғистонлик Эльмира Сиздиқова (76 кг) олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қитъа мусобақасида у финалда қирғизистонлик Айпери Медетқизи билан куч синашди.

Қозоғистонлик курашчи рақибига нисбатан яхши ҳаракат қилди. Натижада у рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.

У қитъа миқёсидаги мусобақадаги илк жангида ўзбекистонлик Озода Зарипбоевани муддатидан аввал мағлуб этди. Шундан сўнг у очколар сони бўйича хитойлик Хуан Вангни мағлуб этди.

Айтайлик,Э. Сиздиқова бу йил мамлакатнинг VI ёзги Спартакиадасида ғалаба қозонди. Эльмира бунгача Осиё чемпионатида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа вакили Марина Седнева (55 кг) 3-ўрин учун баҳсда Нгуень Ти Май Трангни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритган эди.

Шунингдек, 68 кг вазн тоифасидаги Елена Шалигина 3-ўрин учун кечган баҳсда Мээрим Жуманазаровани мағлуб этиб, яна бир бронза медалини қўлга киритди.

Энди 12 апрель куни 53, 57, 62, 65, 72 кг вазн тоифасидаги аёллар кураши ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Осиё чемпионатида аёллар кураши бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Фото: olympic.kz

Муаллиф: Адилжан Умбет
Сўнгги хабарлар
telegram