Нилуфар Раимова аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

None
ASTANА. Кazinform – Бугун, 12 апрель куни Астана шаҳрида аёллар кураши бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кунида қозоғистонлик Нилуфар Раимова (57 кг) бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

У 3-ўрин учун баҳсда қирғизистонлик Бермет Нуридинқизи билан учрашди. Мусобақа давомида қозоғистонлик полвон яхши ҳаракат қилди. Натижада у рақибидан 7:0 ҳисобида устун келди.

Эслатиб ўтамиз, аёллар курашининг биринчи кунида ҚР терма жамоаси аъзоларидан Элмира Сиздиқова (76 кг) чемпион бўлган бўлса, Марина Седнева (55 кг), Елена Шалигина бронза медалини қўлга киритган эди.

Фото: olympic.kz

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram