2025 йилда Ўзбекистонда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда турли русумдаги 457 883 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Cobalt
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бў кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 28,7 минг донага ошган.

Улар русумлар бўйича қуйидагича:

  • Cobalt – 161 152 дона;
  • Damas – 93 681 дона;
  • Tracker – 50 362 дона;
  • Onix – 33 122 дона;
  • KIA – 26 317 дона;
  • BYD – 20 200 дона;
  • Chery – 9 354 дона;
  • Haval – 9 344 дона;
  • Tank 500 – 50 дона;
  • Maxсус енгил автомобиллар – 54 301 дона.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда транспорт хизматларининг ярми автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 145 миллиард доллардан ошди.

Сўнгги хабарлар