14 ёшли Аҳмади Мақанов Европанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик, 14 ёшли Аҳмади Мақанов 2025 йил охирида Европа теннис ассоциациясининг (Tennis Europe Tour) "Энг яхши хорижий ўйинчи" унвонига сазовор бўлди. А. Мақанов Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлар орасида энг яхшиси бўлди.

Мақанов
Фото: ҚТФ

Ёш қозоғистонлик теннисчи 2025 йилда юқори натижаларга эришди. Натижада у йилни 16 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида Европа теннис ассоциацияси рейтингида 24-ўринда якунлади.

Бу мавсумда Аҳмади Стокгольмда анъанавий равишда 14 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида Tennis Europe супер тоифасида ўтказиладиган Қирол кубогида яккалик баҳсларида ғалаба қозонди. Жуфтлик баҳсларида у Авенью кубоги, Тим Эссон ва Брселав Опен мусобақаларида чемпионлик унвонларини қўлга киритди. Шунингдек, у яккалик баҳсларида Tennis Europe турнирининг финалига чиқди. Бундан ташқари, у Маймида бўлиб ўтган нуфузли Eddie Herr International Junior Championshipнинг ярим финалига чиққан биринчи қозоғистонлик теннисчи бўлди.

Ақтўбе теннис мактаби вакили Аҳмади Мақанов Team Kazakhstan академиясида рўйхатдан ўтган. Унинг шахсий мураббийи — Павел Цой.

2021 йилда бу унвонни қозоғистонлик Зара Даркен қўлга киритди. Бир йилдан сўнг Занғар Нурланули муносиб деб топилди. 2023 йилда Ева Коришева ва Даниэль Тазабеков бу унвонни қўлга киритди. Ўтган йил охирида эса Ансар Ниетқалиевга бу унвон топширилди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик теннисчи илк бор Майами турнирининг ярим финалига чиқди.

Сўнгги хабарлар