ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатор ҳужжатлар имзоланди

BISHKEK. Kazinform - Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Фото: Ақорда

Аввалроқ Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этган эди.

Фото: Акорда

Қасим-Жомарт Тоқаев таъкидлаганидек, чорак аср давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти «Шанхай бешлиги»дан Евроосиёнинг катта қисмини қамраб олган ва инсониятнинг қарийб ярмини бирлаштирган йирик халқаро ташкилотга айланиб, улкан йўлни босиб ўтди.

Фото: Акорда

Қозоғистон Президенти ШҲТнинг стратегик барқарорлик бўйича конференциясини ўтказишни таклиф қилди.

Фото: Акорда

Қозоғистон минимал тўсиқлар, рақамли тартиб-таомиллар ва ривожланган транспорт-логистика боғлиқлигига эга бўлган кенг савдо-инвестиция маконини шакллантириш тарафдори.

Фото: Акорда

Президентнинг фикрича, амалдаги чегараолди ҳамкорлик марказлари негизида ШҲТ трансчегаравий савдо ҳудудларини ишга тушириш муҳим қадам бўлиши мумкин.

Фото: Акорда

Давлат раҳбари Евроосиёнинг замонавий транспорт-логистика тизимини яратишни жадаллаштиришни таклиф қилди.

Фото: Акорда
Фото: Акорда

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 26-йиғилиши ҳамда «ШҲТ » форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан борди.

Фото: Акорда
Фото: Акорда

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ саммити доирасида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Photo credit: Akorda

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев Бишкекда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.

ШҲТнинг юбилей саммити доирасида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди.