Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ йиғилишларида иштирок этиш учун Бишкекка борди
ASTANА. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг 26-сессияси ва "ШҲТ+" форматидаги йиғилишда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бишкекка борди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Давлат раҳбари VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.
Қозоғистон Президентини Манас аэропортида Қирғизистон Вазирлар кабинети раиси - Президент Админстрацияси раҳбари Адилбек Қасималиев кутиб олди.