ҚР Президенти Эммануэль Макронни аэропортдан кузатиб қўйиди
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга амалий ташрифи якунланган Франция Президенти Эммануэль Макронни аэропортдан ҳурмат-эҳтиром билан кузатиб қўйди, деб хабар беради Каzinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Эммануэль Макрон Қозоғистонга расмий ташриф билан келди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Франция Президенти Эммануэль Макронни кутиб олди.
Қозоғистон ва Франция президентлари кичик таркибда музокара ўтказди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эммануэль Макрон икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.
Франция президенти Эммануэль Макрон Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашуви чоғида Қарағанди вилоятида ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Қозоғистон ва Франция расмий делегациялари аъзолари қатор ҳужжатларни имзоладилар.