Эммануэль Макрон ўзининг Х саҳифасида қозоқча пост ёзди

Фото: Фото: akorda.kz

Кеча, 1 ноябрь куни Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Франция Президенти Эммануэль Макрон Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида қозоқ тилида пост ёзди, деб хабар беради Каzinform.

Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Эммануэль Макрон Қозоғистонга расмий ташриф билан келди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Франция Президенти Эммануэль Макронни кутиб олди.

Қозоғистон ва Франция президентлари кичик таркибда музокара ўтказди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эммануэль Макрон икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.

Франция президенти Эммануэль Макрон Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашуви чоғида Қарағанди вилоятида ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Қозоғистон ва Франция расмий делегациялари аъзолари қатор ҳужжатларни имзоладилар.