ЖССТ: Зилзиладан кейин 498 000 дан ортиқ афғонистонлик тиббий ёрдамга муҳтож
ASTANА. Кazinform – Мамлакат шарқидаги зилзиладан сўнг 500 мингга яқин афғонистонлик шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Афғонистондаги зилзиладан сўнг 498 мингдан ортиқ киши, жумладан, 11,6 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож. Улар санитария шароитлари ёмон, одамларга тўла вақтинчалик бошпаналарда, бу уларнинг саломатлиги учун хавфлидир.
ЖССТ экспертларининг фикрича, табиий офатдан айниқса аёллар ва қизлар жабр кўрган.
Ташкилот маълумотларига кўра, улар тиббиёт муассасаларида ҳам, вақтинчалик лагерларда ҳам асосий хизматлардан фойдаланишда доимий тўсиқларга дуч келишмоқда, гендер эҳтиёжларига мос шароитлар умуман яратилмаган.
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, шифохоналарда жабрланганларнинг 35 фоизи аёллардир.
31 август куни Афғонистон шарқидаги Ҳиндукуш тоғларида, Асадобод шаҳридан 27 километр жануби-ғарбда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Ерости силкинишлари бутун қишлоқларни вайрон қилди.
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь ҳолатига Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 1411 кишига етгани ҳақида хабар берган эдик.