Жорий йилда 77 та лойиҳа амалга оширилиб, 300 минг қозоғистонлик газ билан таъминланади

ASTANA. Kazinform – Газлаштириш - қишлоқларда ҳаёт сифатини ошириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг муҳим механизмидир. Бу борадаги ишлар ҳудудларда ҳам жадал олиб борилмоқда. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Биыл 77 жоба жүзеге асып, 300 мың қазақстандық газбен қамтылмақ
Фото: Энергетика министрлігінің баспасөз қызметі

Хусусан, Алмати вилоятининг Шарин қишлоғида 64 километрлик газ қувури қурилиши якунланиб, 1200 дан ортиқ уй-жой, мактаб, шифохона, болалар боғчаси ва маъмурий бинолар газга уланди. Ташқарасу ва Бахарқ қишлоқларида ҳам қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда. Яқин кунларда яна 978 та уй ва ижтимоий объект газга уланади.

Лойиҳа Давлат раҳбари топшириғи ва Қозоғистонни 2030 йилгача газлаштириш бош режаси доирасида «QazaqGaz» миллий компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Бугунги кунда вилоятда 1 миллион 200 мингдан ортиқ аҳоли ёки 77 фоиз аҳоли табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга. Вилоятдаги 373 аҳоли пунктидан 157 таси, жумладан, бешта шаҳар тўлиқ газлаштирилди. Газ қувурларининг умумий узунлиги 4200 км дан ошади, йиллик истеъмол ҳажми эса 200 миллион куб метрни ташкил этади.

Умуман олганда, Қозоғистонда газлаштириш даражаси 62,4 фоизни ташкил этди. Бу - 20,2 миллион аҳолининг 12,6 миллиони табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлганини англатади. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 2,4 фоизга кўпдир. 2024 йилда 4 минг километрдан ортиқ газ қувурлари қурилиб, 93 та лойиҳа амалга оширилди. Жорий йилда яна 77 та лойиҳани якунлаш, 300 мингдан ортиқ аҳолини газ билан таминлаш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар