Жибек Қуламбаева Таиланддаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева Нонтхабури (Таиланд) ITF турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Жибек Қуламбаева Таиланддаги мусобақанинг ярим финалига чиқди
Фото: ktf.kz

Мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилган Ж.Қуламбаева грециялик Сапфо Сакеллариди билан бирга чорак финалда Польша вакили Майя Хвалиньска ва япониялик Юки Наитога қарши баҳс олиб борди.

Қозоғистон-Греция жуфтлигии 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув бир соатдан ортиқ давом этди.

Ж.Қуламбаева ва С.Сакелларидининг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина йилнинг илк мусобақасини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Брисбендаги турнирда Елена Рибакина рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар