Елена Рибакина йилнинг биринчи мусобақасида ғолиб чиқди

Елена Рибакина йилнинг биринчи мусобақасида ғолиб чиқди
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина Брисбенда (Австралия) WТА 500 турнирида илк ғалабасини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида қайд этилган ва ўйинни иккинчи босқичдан бошлаган Е.Рибакина жаҳон рейтингида 124-ўринни эгаллаб турган австралиялик Оливия Гадекига қарши дастлабки учрашувини муваффақиятли ўтказди.

Дастлабки ўйинда қозоғистонлик теннисчи брейк ишлашшга муваффақ бўлди – 6:4.

Иккинчи сетда Елена тезлигини оширди - 6:1.

Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада Рибакина 4 та эйс амалга оширди ва 5 та брейк-пойнтдан 3 тасидан фойдаланди.

Соврин жамғармаси 1,7 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган мусобақанинг чорак финалига Елена Рибакина дунёнинг 30-ракеткаси бельгиялик Элиза Мертенс ёки 44-ўриндаги америкалик Слоан Стивенс билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рıбакина янги йилда илк ўйинини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Анна Данилина ҳам Янги Зеландиядаги мусобақанинг ярим финалига чиқди.

Александр Недовесов Брисбен турнирининг чорак финалига йўлланма олди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram