Александр Недовесов Брисбен турнирининг чорак финалига йўлланма олди

Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларидаги биринчи, дунёнинг 45-ракеткаси Александр Недовесов Брисбен (Австралия) шаҳрида ўтказилаётган ATP 250 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Александр Недовесов Брисбен турнирининг чорак финалига йўлланма олди
Фото: ktf.kz

Мазкур мусобақада А.Недовесов эквадорлик Гонсало Эскобар билан бирга 7-ракетка сифатида қайд этилди ва баҳсни иккинчи босқичдан бошлади.

Уларнинг рақиблари россиялик Роман Сафиуллин ва Аслан Карацев эди.

Ушбу турнирда А.Карацев яккалик баҳсларида тиззасидан жароҳат олди.

Шунинг учун у мусобақада иштирок эта олмайди.

Шу тариқа, А.Недовесов ва Г.Эскобар ўйнамай, чорак финалга йўлланма олди. Уларнинг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Янги Зеландияда ўтказилган мусобақада ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар