Брисбен турнири: Елена Рибакина кучли рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди

Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина Брисбенда (Австралия) ўтказилаётган WТА 500 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Брисбен турнири: Елена Рибакина кучли рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: ktf.kz

Мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи учинчи босқичда дунёнинг 30-ракеткаси бельгиялик Элизе Мертенс билан куч синашди.

Бунгача рақиблар тўрт марта тўқнаш келишган, уларнинг учтасида Елена ғалаба қозонган.

Э.Мертенс осон чақиладиган ёнғоқ эмас, балки спорт фаолияти давомида уч марта “Катта дубулға” турнири ғолибига айланган тажрибали теннисчидир.

Биринчи сетда дубл-брейк қилган Е.Рибакина бу сафар яққол устунлик кўрсатди – 6:1.

Қозоғистонлик спортчи иккинчи сетни брейк билан бошлади — 2:0. Яна бир брейк — 3:0. Ниҳоят, у ўзи тўп оширганида ўйинга нуқта қўйди - 6:0.

Бир соатдан камроқ вақт ичида Елена 3 та эйс қилди ва 15 та брейк-пойнтдан бештасини қайд этди. Э. Мертенс 3 та эйс билан чекланди.

Елена Рибакина турнирнинг ярим финалига чиқиш учун россияликлардан бири, дунёнинг 16-ракеткаси Вероника Кудерметова ёки 28-ўринни эгаллаб турган Анастасия Потапова билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина йилнинг илк мусобақасини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар