11:47, 30 Ноябрь 2022 | GMT +5
Жамбил вилоятида элликдан ортиқ IT-синфлари очилди
TARAZ. Kazinform – Жамбиллик ёшларга ахборот технологиялари бўйича янги IT-синфларда сабоқ бериляпти, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жамбил вилояти ҳокимлиги таълим бошқармаси маълумотларига кўра, Жамбил шаҳридаги 445 та мактабнинг барчаси юқори тезликдаги интернетга уланган, ички Wi-Fi тармоғи билан жиҳозланган. Ўқув жараёнида вилоят ўқувчилари 49 мингдан ортиқ компьютердан фойдаланмоқда. Ўқитувчилар «Кундалик» тизими билан ишлайди.
Ёшларнинг замонавий технологияларга қизиқишини ошириш мақсадида вилоятда 54 IT-синф очилди. Шунингдек, вилоятдаги 276 мактаб робототехника кабинетлари билан жиҳозланди.
«Бугунги кунда рақамлаштириш глобал тенденцияга айланди. Кўплаб давлатлар рақамли технологияларни ривожлантиришга интилмоқда. Давлатимиз шу йўналишда барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда»
, – дейилади Жамбил вилояти ҳокимлиги таълим бошқармаси хабарида.
Муаллиф: Галина Скрипник