Жалғас Жумағулов Чехияда чемпионлик унвони учун жанг қилади
ASTANА. Кazinform — 28 декабрь куни қозоғистонлик Жалғас Жумағулов (18-9) Oktagon лигасида чемпионлик учун жанг ўтказади. Бу лига "Европа UFCси" деб ҳам аталади.
Прагадаги Oktagon 81 турнирида қозоғистонлик файтер чехиялик жангчи Давид Дворжакга қарши жанг қилади. Ушбу жангда спортчилар енгил вазн тоифаси чемпиони унвони учун курашадилар.
Жангнинг жонли эфири Қозоғистон вақти билан соат 02:00 да бошланади ва уни промоутерликнинг расмий сайтида томоша қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жалғас Жумағулов июнь ойида Oktagon лигаси чемпиони бўлган эди. У ҳакамлар қарорига кўра, грузиялик Бено Адамиани (12-9-2) мағлуб этди.
Ҳозирда Жалғас Жумағулов кетма-кет тўртта ғалаба билан энг яхшилар қаторида. Унинг кейинги рақибига келсак, Давид Дворжак сентябрь ойидаги жангида ироқлик жангчи Муҳаммад Валидни (8-5) биринчи раундда нокаутга учратганди.
Эслатиб ўтамиз, Асу Алмабаев UFCнинг ТОП-5 талигига кириши мумкин.