Жаҳон динлари етакчилари съездининг декларацияси қабул қилинди

ASTANА. Кazinform – Бугун Астанадаги Мустақиллик саройида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII Съездининг декларацияси қабул қилинди.

йиғилиш
Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

— Съезд самарали ўтди, дейишга тўлиқ асослар бор. Мазкур ҳужжат лойиҳаси форум иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди. Декларация лойиҳаси ишчи гуруҳ ва Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари Съезди котибияти йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди. Бу борада келиб тушган таклифлар инобатга олинди. Умид қиламизки, декларациянинг асосий қоидалари маданиятлараро ва динлараро мулоқотни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлайди, шунингдек, замонавий дунёдаги чақириқ ва муаммолар бўйича ҳаракатлар контекстида умумий қадамлар ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади, - деди Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари Съезди котибияти раҳбари — Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев.

Унинг сўзларига кўра, декларацияда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг IХ Съездини ўтказиш санаси ҳам киритилган.

– Шу билан бирга, навбатдаги Съездни 2028 йилда Астана шаҳрида ўтказиш таклиф этилди, – дейди М.Ашимбаев.

Хусусан, йиғилишда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII Съезди делегатлари мазкур таклифни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Съезд доирасида Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари Съезди котибияти раҳбари Маулен Ашимбаев раислигида Котибиятнинг ХХIII йиғилиши бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, Астанада БМТ Цивилизациялар альянси доирасида диний обидаларни муҳофаза қилиш бўйича махсус сессия бўлиб ўтди.

17 сентябрь куни эса Астанадаги Мустақиллик саройида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII Съезди бошланди.

Сўнгги хабарлар