Ўзбекистондаги сайловда Қозоғистондан 25 нафар кузатувчи иштирок этади

None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловларида МСКнинг 25 нафар вакили ва Қозоғистон депутатлари кузатувчи сифатида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашувдан сўнг журналистларга берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон кузатувчилари делегацияси таркибига МСК аппарати ва унинг ҳудудий органлари аъзолари, Қозогғистоннинг ҳар икки палатаси депутатлик корпуси вакиллари киради. Жами 25 киши. Улар МДҲ кузатувчилари миссиялари, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари», — деди Нурлан Абдиров.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон МСК раиси билан сайловга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилиш чоғида Қозоғистон томони сайлов жараёнини ташкил этишдаги муайян янгиликларга қизиқиш билдирган.

«Муддатидан олдин овоз бериш, жумладан, Қозоғистон ҳудудида 28 июндан 5 июлгача бўлиб ўтган овоз бериш қанчалик ўтганини эшитиш жуда қизиқ бўлди. Бизни бу вариант қизиқтиради, биз уни ўрганяпмиз, қандай ишлаганини таҳлил қиламиз. Тажрибали режимда овоз бериш жараёнини доимий видеокузатувчи ва сайловчиларнинг биометрик маълумотларини кўрсатадиган сканерлар билан жиҳозланган сайлов участкалари сони 2,5 баробарга кўпайтирилди», — деди у.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 9 июлга белгиланган муддатдан аввал Давлат раҳбари сайлови ўтказилишини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди. Президентлик сайлови кампанияси бошлангани, шунингдек, Ўзбекистон раҳбари бўлишга кимлар даъво қилаётгани ҳақида Kazinform материалида ўқиш мумкин.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков
Сўнгги хабарлар
telegram