Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди

TASHKENT. Kazinform - Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Адлия вазирлигинингг huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None
Фото: UzA

Илгари олиб чиқилиши(ёки олиб кирилиши) мумкин бўлган маблағ миқдори 70 миллион сўм эди.

«Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди», - дейилади вазирлик хабарида.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга кириши таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистонда кўп хотинликни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар