Ўзбекистонда кўп хотинликни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланади

None
Фото: ЎзА
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform ЎР Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларни бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилади.

Шу билан бирга, лойиҳа билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.


Сўнгги хабарлар
telegram