Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 293,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 % га ошгани таъкидланди.

Маълум қлинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда, шундан 11,5 мингтаси Тошкент шаҳрига, 7,9 мингтаси Фарғона вилоятига, 7,1 мингтаси Тошкент вилоятига ва 6,2 мингтаси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келади.

«2023 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми: тўқимачилик маҳсулотлари – 33,3 трлн сўм; кийим ишлаб чиқариш – 10 трлн сўм; металлургия саноати – 57,8 трлн сўм; кимё маҳсулотлари – 16 трлн сўм», -дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинди.

Сўнгги хабарлар