Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
Фото: ssv.uz

2024 йил 1 январдан алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади;

2024 йил 1 январдан импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади;

2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.

Шунингдек, қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади:

2023 йил 1 октябргача товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш (рақамлаштириш) бўйича;

2024 йил 1 январгача транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия бериш тизимини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича;

2023 йил 1 ноябргача товарларни «экспорт» ва «импорт» божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ бирхиллаштириш бўйича.

Сўнгги хабарлар