Зарина Дияс туғилган кунида ғалаба қозонди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 488-ракеткаси Зарина Дияс Кайсери (Туркия) ITF W50 турнирининг чорак финалига йўлланма олди.
Бугун 31 ёшга тўлган қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада германиялик Пия Прёфкега қарши баҳс олиб борди.
Зарина дастлабки партия 3:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, германиялик 21 ёшли теннисчи ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ тай-брейкда З. Дияс яққол устун келди - 7:6 (7:1).
Иккинчи сетда Зарина шиддатни оширди - 6:1.
З.Дияс биринчи даврада дунё рейтингида 256-ўринни эгаллаб турган, ушбу мусобақанинг 5-ракеткаси бўлган руминиялик Патрисия-Мария Тигни 3:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Зарина Дияс ярим финалга чиқиш учун туркиялик Дениз Дилек билан беллашади. У кутилмаганда дунёнинг 212-ракеткаси, мусобақанинг 1-ракеткаси Кипр вакили Ралука Жоржана Шербанни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Недовесов камбэк қилгани ва Бельгиядаги мусобақада ярим финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.