Ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларида 14 нафар ўзбекистонлик боксчи иштирок этади
TASHKENT. Kazinform — Баҳрайнда ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари давом этмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Унда Ўзбекистон делегацияси таркибидан жой олган спортчилар турли йўналишларда баҳсларни давом эттирмоқда. Ушбу мусобақанинг бокс бўйича беллашувлари 23-30 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Мазкур йўналишда Ўзбекистон термаси ҳам иштирок этади.
Мусобақада қуйидаги 14 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси медаллар учун рингга кўтарилади:
Йигитлар:
-46 кг. Абдуғани Ёрқинжонов
-50 кг. Ҳабибулла Сайназаров
-54 кг. Беҳрузжон Роҳаталиев
-60 кг. Иброҳим Шокиржонов
-66 кг. Саидхўжа Саъдиллахўжаев
-75 кг. Диёрбек Муродиллоев
+80 кг. Асадбек Султанбоев.
Қизлар:
-46 кг. Рухшонабону Аҳадова
-50 кг. Назокат Мардонова
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-60 кг. Рушанабону Исоева
-66 кг. Улбосин Жалгасбаева
-75 кг. Самира Турғунова
+80 кг. Мавжуда Абдусаидова.
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Бекжон Юсупов ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик профессионал боксчиларнинг WBО рейтингидаги ўринлари ҳақида хабар берган эдик.