Йил бошида ўзбекистонликлар энг кўп борган ТОП-10 давлат

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 38,2 минг нафарга ёки 6,9 % га ошган.

2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:

  • Қирғиз Республикаси — 232 174 нафар;
  • Тожикистон — 98 659 нафар;
  • Қозоғистон — 88 012 нафар;
  • Саудия Арабистони — 62 655 нафар;
  • Россия — 32 291 нафар;
  • Туркия — 17 288 нафар;
  • БАА — 16 030 нафар;
  • Таиланд — 6 890 нафар;
  • Хитой — 6 117 нафар;
  • Миср — 4 585 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 28 954 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.

Сўнгги хабарлар