20:35, 19 Ноябрь 2025 | GMT +5
Япониянинг Оита шаҳрида 170 дан ортиқ бино ёниб кетди
ASTANА. Кazinform – Оита шаҳридаги аҳоли зич жойлашган турар жой массивида ёнғин чиққанидан кейин 70 ёшли эркак бедарак йўқолди. Ёнғин 170 дан ортиқ бинони вайрон қилди, деб хабар беради Kyodo.
Ўт ўчирувчилар шаҳарнинг Саганосеки туманидаги ёнғин билан курашмоқда.
Шаҳар ҳокимияти 170 дан ортиқ одам эвакуация қилинганини маълум қилди.
Фавқулодда ҳолат ҳақида полицияга маҳаллий аҳоли хабар берган. Ёнғин Саганосеки балиқ овлаш портининг шимоли-шарқидаги турар жой массивида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда Сакурадзима вулқони отилгани ҳақида хабар берган эдик.